Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати ва тез тиббий ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.
Маълум бўлишича, автобус Киннаурдан Соланга йўл олган бўлиб, Рампур шаҳрида издан чиқиб кетади ва жарликка қулайди.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати ва тез тиббий ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда. Полиция йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини батафсил тарзда ўрганиб чиқади.
Маълумот учун, Ҳиндистонда ортиқча юк, йўлларнинг ёмонлиги ва йўл қоидаларига риоя қилинмаслиги туфайли йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради.
Расмий статистик маълумотларга кўра, хар ой юз берган ЙТҲлар натижасида 400 нафар фуқаро ҳалок бўлади. Йилига эса қурбонлар сони 150 000 нафарни ташкил этади. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 2016 йилги қурбонлар сони Ҳиндистонда 200 000 нафар кишидан ортган.