АҚШнинг Тайванга садоқати ҳеч қачон бу қадар мустаҳкам бўлмаган.
Хитой ва АҚШ муносабатлари ўтган ҳафта 16 март куни Трамп имзолаган “Тайванга бориш тўғрисида қонун” сабабли ёмонлашаётганини маълум қилган эдик.
Хитойнинг “Global Times” нашри Хитойдаги ҳозирги вазиятда Тайвань бўғозида уруш бошланишига тайёр туриш кераклигини ёзмоқда.
Кеча, 21 март куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Алекс Вонг “АҚШнинг Тайванга садоқати ҳеч қачон бу қадар мустаҳкам бўлмаган”, деб таъкидлади.
“Хитой АҚШга бошқа иккитомонлама ҳамкорликларда босим ўтказиши мумкин. Масалан, Корея ярим ороли, Эрон ядро дастури каби муаммоли масалаларда. Шунингдек, БМТ каби Халқаро ташкилотларда АҚШга қарши чиқиши мумкин”, деб ёзади нашр.
“Қитъа Тайвань бўғозида тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувларга ҳам тайёр туриши лозимлиги, икки ўртадаги расмий амалдорлар алмашинуви Тайвань учун жиддий оқибатларга сабаб бўлишини яхши тушунишлари кераклиги” айтилади.

Суннатилла Абдуллаев