Германия жамоаси ҳам ўзининг расмий сайтида “Болт келмоқда” деган хабарни тарқатди.
Ямайкалик спринтер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасиги сариқ-қора либосда суратга тушганини жойлаштириб, “BVB жума куни тайёр туринг” деган ёзувни илова қилган.
Шундан кейин Германия жамоаси ҳам ўзининг расмий сайтида “Болт келмоқда” деган хабарни тарқатди.
Хабарларга кўра, Усэйн Болт эртага, 23 март жума куни “Боруссия” футболчилари билан ўйин олди машғулотларида иштирок этади.
Улар билан биргаликда бўлғуси учрашувга ҳозирлик кўради. Йиғин 23 март куни Дортмунднинг машҳур стадиони “Сигнал Идуна Парк”да Германия вақти билан 12:30 да бошланади.
Маълумот ўрнида, ямайкалик енгил атлетикачи Усейн Больт 8 карра Олимпиада, 11 марта жаҳон чемпионлигига эришган. Шунингдек, Болт 100 метр ва 200 метр масофаларга югуриш бўйича жаҳон рекордчиси ҳам саналади.
Дарвоқе, спринтер “Боруссия”дан аввал “Манчестер Юнайтед” билан ҳам шартнома тузишни режалаштираётганди.
Бироқ 31 ёшли спортчини Жозе Моуриньо ўз клубида кўришни истамаган чоғи, Усейн охири немис клубини танлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Усэйн Болт Жанубий Африканинг “Мамелоди Сандаунз” клубида ўйнаши маълум бўлганди. Аммо Болт ЖАРда шунчаки, хайрия ўйинида иштирок этганди холос.