Болтнинг илк жамоаси унинг машғулотларда иштирок этгани тасвирланган суратини саҳифасига юклашга улгуриб бўлди.
Ямайкалик 31 ёшли спринтер олдин Дортмунднинг “Боруссия” клубида кўрикдан ўтиши ва “Манчестер Юнайтед”да ўйнаш орзуси ҳақида билдирган эди.
Аммо Усэйн Болт профессионал футболдаги илк қадамини Жанубий Африка чемпионатининг пешқадами “Мамелоди Сандаунз” клубида ўйнаши маълум бўлди.
Бу ҳақда “Мамелоди Сандаунз” футбол клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
“Футбол ҳеч қачон бир хил бўлиб қолмайди. Эртага эрталаб Гринвич вақти билан соат 08:00да”, дея ёзади Болтнинг футболчилик фаолиятидаги илк жамоаси Матбуот хизмати.
Клуб ҳатто, саҳифасига Болтнинг машғулотларда иштирок этгани тасвирланган суратини юклашга ҳам улгурди.
“Футбол клуби билан шартнома имзоладим. Қайси клублигини эса сешанба куни билиб оласиз”, дея ёзади Болт ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Гринвич вақти Тошкент вақти билан тенглаштирилганда, (-) беш соат фарқ қилади.