Машҳур спортчи аввалроқ “Манчестер Юнайтед” таркибида ўйнаш орзуси эканлигини айтиб ўтганди.
“...Шундай вақтга етиб келдимки, ўзимни футболчиликда синаб кўргим келмоқда.
Олдинроқ айтганимдек менинг футболчилик хизматларимга бир қанча жамоалардан таклифлар бор.
Афсуски, август ойида олган жароҳатим сабаб машғулотларни тўлиқ қатнаша олмадим, бироқ 2018 йилдан яна спортга қайта оламан”, дейди 31 ёшли Усэйн Болт.
Эслатиб ўтамиз, ямайкалик спортчи бир неча бор Англиянинг “Манчестер Юнайтед” таркибида ҳаракат қилмоқчи эканлигини айтиб ўтганди.
Шунингдек, Болт август ойида орттириб олган жароҳатидан кейин енгил атлетикадаги фаолиятини тугатганини расман эълон қилганди.