Москва метрополитенида Ўзбекистон фуқароси рельсга тушиб кетди.
Москва метрополитенининг Twitter’даги саҳифасида Серпухов-Тимирязев метро йўналишидаги қатновлар орасидаги фарқ қисқа муддатга узайтирилган.
Эркак киши метро йўлагига тушиб кетган пайтда бекатга электропоезд кириб келаётган бўлган. Ушбу ҳолатни пайқаган метро машинисти фавқулодда тормозлашни амалга оширган. Метродаги ички ишлар ходимлари тез тиббий ёрдам чақиришган ва шифокорлар жабрланувчининг ёпиқ бош мия жароҳати ва қўлнинг синганини айтганлар.
Жабрланган шахс 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани айтилган. Ҳозирги вақтда жабрланувчи шифохонага етказилган бўлиб, ички ишлар ходимлари воқеа гувоҳи бўлган шахсларни сўроқ қилган.
Ҳодиса юзасидан маълумотлар прокуратурага юборилган.