Ницца шаҳрида бўлган теракт муносабати билан Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Бу воқеа ўтган йилнинг ноябридаги Париж терактидан сўнг мамлакатдаги энг мудҳиш фалокатлардан бири бўлди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга Ницца шаҳридаги теракт юзасидан самимий ҳамдардлик изҳор этди.
Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.