Крисга нисбатан 5 йиллик шартли жазо муддати белгиланиб, 1400 соатлик аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилди.
Крис ва Рианна учрашиб юрган вақтда, ўз ҳиссиётларини ва жаҳлини жиловлай олишмаган: “Агар биз бир-биримиз билан урушсак, албатта кимдир жароҳат олар эди, кейин эса саҳнага чандиқ билан чиқишга тўғри келар эди”, дейди Крис Браун.
Крис Рианнага қўл кўтарган тун ҳақида афсус билан сўзлади. “Бу 2009 йилда содир бўлганди. Ўшанда “Грэмми” мукофотини топширишга 1 кун қолган эди. Ўша куни кечаси Рианна машинага ўтиргач, телефонимдан нотаниш қиздан келган СМСни кўриб жанжал қилди. Бир неча марта юзимга урди. Кутилмаганда, менинг сабрим тугаб, уни уриб юбордим. Унинг лаби ёрилди. Мен ҳам ўзимни йўқотиб қўйдим. Кейин у машина калитини ташқарига улоқтирди. Мен калитни топгунимга қадар, атрофдагиларни ёрдамга чақира бошлади”, дейди Крис Браун.
Рианна Крисни судга берган. Экспертиза натижасида Крис Браун Рианнанинг боши ва бошқа тана аъзоларига қаттиқ зарба бергани аниқланди. Крисга нисбатан 5 йиллик шартли жазо муддати белгиланиб, 1400 соатлик аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилди. Рианна эса ўзининг кейинги интервьюларида собиқ севгилисини кечирганлигини ва ундан хафа эмаслигини билдирган.