Ёнғин “Mega Planet”нинг тўртинчи қаватидаги Fast Food’да келиб чиққани айтилмоқда. Бунга электр симларининг бир-бирига қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Видеода савдо мажмуаси тепаси қора тутун билан бурканаганини акс этган. Ёнғин “Mega Planet”нинг тўртинчи қаватидаги Fast Food’да келиб чиққани айтилмоқда. Бунга электр симларининг бир-бирига қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Жабрланганлар ва жароҳат олганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Маълумотларга қараганда, супермаркет ёпиб қўйилган. Ойнаванд эшикларга эса “Тозалик куни” деб ёзиб қўйилган.
“Qalampir.uz” мухбири “Mega Planet” мажмуаси маъмурияти билан боғланди. Гашакни кўтарган ходим, ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар рост эканини, дўкон икки соатдан сўнг яна очилишини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Юнусободнинг марказида жойлашган мазкур супермаркет 2011 йилнинг 11 декабрида фаолиятини бошлаган. Унинг биринчи қаватида озиқ-овқат, маиший техника ва заргалик буюмлари, иккинчи қаватда аёллар ва эркаклар либослари, учинчи қаватдан кинотеатр ва болалар ўйингоҳлари, тўртинчи қаватда эса кафе ва ресторанлар жойлашган.