Туркия президенти Владимир Путинга хат йўллашдан олдин, Украина раҳбарига қўнғироқ қилган.
Украина президентининг айтишича, Эрдўған Россия президенти номига Су-24 воқеаси юзасидан хат юборишидан олдин, Порошенкога қўнғироқ қилган ва томонлар ўзаро мавжуд лойиҳаларнинг амалга оширилиши давом этиши ва кенгайтирилиши ҳақида келишиб олганлар.
Порошенко ОАВ орқали тарқалган хабарларга, яъни Туркия президенти Россия Федерациясидан Су-24 воқеаси учун узр сўраганига изоҳ берар экан шундай деди:
“Мен мазкур хабарни ўқиганимда, гап ҳалок бўлган учувчининг оиласига ҳамдардлик ҳақида кетганини тушундим. Менимча, бу Туркия президентининг аниқ позициясидир”.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путинга хат йўллаб, унда Су-24 воқеаси учун узр сўраган ва икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг тикланишидан умидвор эканини айтган эди.