...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Playstation PS3” раҳбари жавобгарликка тортилди


16:16, 07.06.2017 Жамият
 4 475

“Playstation PS3” компьютер орқали хизмат кўрсатиш шохобчаси тунги соат 00:30 ларда фаолият юритаётгани аниқланди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тунги тадбир давомида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Playstation PS3” компьютер орқали хизмат кўрсатиш шохобчаси тунги соат 00:30 ларда фаолият юритиб, фуқароларга хизмат кўрсатаётгани аниқланган.


 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан юқорида қайд этилган хизмат кўрсатиш шохобчасининг раҳбари олдин ҳам Тошкент шаҳар ҳудудидаги интернет клуб ва бошқа компьютер орқали хизмат кўрсатиш шохобчаларининг фаолияти тунги соат 21:00 га қадар белгилангани ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган.
 
Натижада ушбу шохобча раҳбари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Playstation PS3 Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар