...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Компьютерлаштириш маркази” қайта ташкил этилиб, янги номга эга бўлди


15:48, 30.05.2018 Жамият
 2 776

Эндиликда Тошкент шаҳридаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 18 май куни “Тошкент шаҳар “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги 783-сонли қарори қабул қилинди.
 
Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги  “Компьютерлаштириш маркази” ДУК қайта ташкил этилиб, унга “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК мақоми берилди.
 
Тошкент шаҳар “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази”нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган.
 
Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларида ишларни режалаштириш,  таҳлил ва назорат қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳисоботларни электрон шакллантиришни ўз ичига олган “электрон ҳокимият” комплекс ахборот тизимини жорий этиш;
 
Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш, уларни бошқа давлат органларининг тизимлари билан интеграция қилиш;
 
Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш бўйича ташкилий-техник чораларни амалга ошириш;
 
Тошкент шаҳридаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш;
 
Тошкент шаҳридаги шаҳар ва туман ҳокимликлари, бош бошқарма, бошқарма, корхона ва ташкилотларга ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида дастурлаш ва телекоммуникация йўналишлари билан бир қаторда, замонавий хизматларни (аутсорсинг, консалтинг, бизнес жараёнлари ва бошқарувни мақбуллаштириш) кўрсатиш.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар