...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди


13:18, 31.10.2016 Жамият
 9 149

Автоҳалокат оқибатида енгил машина йўловчилари вафот этган.

31 октябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи орқали даҳшатли автоҳалокат оқибати акс этган фотосуратлар тарқалди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, ҳалокат 28 октябрь куни тонгда “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар мажмаси олдида юз берган.
 
Маълумотларга қараганда, йўл-транспорт ҳодисаси “Газель” юк ташувчи машинаси ва Mercedes-Benz русумли автомобиллар ўртасида содир бўлган.
 
Улар бир-бири билан ён томондан тўқнашиб кетган. Фотосуратларга эътибор берилса, “Mercedes” машинаси умуман таниб бўлмас ҳолга келиб, гўё темир-терсак чиқиндисига айланган. Бу ҳолдан машина тезлиги юқори даражада бўлганини тахмин қилиш қийин эмас.
 
Хабарларга қараганда, енгил машинадаги йўловчилар, ҳайдовчи ва яна бир қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Ҳозирча тегишли идоралар томонидан бу вазяит юзасидан расмий маълумот берилмаган. Юқорида келтирилган фикрлар эса гувоҳларнинг сўзлари эканини таъкидлаб ўтиш лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Автоҳалокат Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар