...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Россиянинг сувости кемалари Сурия томон йўл олди


12:49, 31.10.2016 Олам
 3 745

Сувости кемаларига ядро ракеталари ўрнатилган.

Ўтган ҳафта “Адмирал Кузнецов” крейсери таркибига Россиянинг ракетали учта янги сувости кемаси қўшилди. Ушбу крейсер Сурияга йўл олган дея хабар бермоқда “Rbc.ru”.  
Хабарда ёзилишича, Британия Қироллик флоти ўтган ҳафтада ядро қуролли иккита сувости кемани аниқлаган. Улардан бири “Акула” ва иккинчиси электро-дизелли сувости кемаларининг “Кило” синфига мансуб. Улар Шимолий Атлантикага Мурманск вилоятидан чиққан.
“Адмирал Кузнецов” крейсери ва унинг таркибидаги бир гуруҳ сувости кемалари Африка шимолида пайт пойлаб турибди.  НАТОнинг ҳарбий раҳбари сўзларига кўра, сувости кемаларига ўрнатилган “Калибр” номли ракеталар Суриядаги нишонлар томон йўналтирилиши мумкин.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия Сувости кемаси Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!