Ҳайдовчи аёлнинг яна бир фарзанди – 2008 йилда туғилган қизалоқ Республика хирургия шифохонасига етказилди.
Маълумотларга қараганда, 30 ёшли ҳайдовчи аёл бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада автомобиль дарахтга бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 2017 йилда туғилган фарзанди эса шифохонага етказилиб, реанимация бўлимида жони узилган.
Ҳайдовчи аёлнинг яна бир фарзанди – 2008 йилда туғилган қизалоқ Республика хирургия шифохонасига етказилди. Автомобилда бўлган яна бир аёл эса 1982 йилда туғилган бўлиб, травматик шок ҳолати бўйича Тошкентдаги даволаниш муассасаларидан бирига етказилган.