...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги буқа ўйинида 2 киши ҳалок бўлди


15:18, 17.04.2017 Олам
 3 309

Буқанинг ҳамласи туфайли 80 киши яраланди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати Жалликатту буқаларни қўлга ўргатиш анъанавий фестивали давомида 2 киши вафот этди, ўнлаб кишилар яраланди. Бу ҳақда “Hindustan Times” нашри хабар тарқатди.
 
Қурбон бўлганларнинг бири буқанинг ҳужуми натижасида жон берган бўлса, яна бир вафот этган киши тўсиқ ортида турганида унга яқинлашиб келаётган буқанинг важоҳатидан юрак ҳуружига учради.
 
Жабрланган 80 кишининг аксарият қисмини иштирокчилар ташкил қилади. Бундан ташқари,ўйин давмида икки жамоа ўртасида низо ҳам келиб чиқди. Ҳакамнинг қароридан норози бўлган гуруҳ вакиллари ўзаро муштлашиб кетишди. Оқибатда эса 5 киши яраланди.
 
Жалликатта ўйини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Одатла буқа одамлар тўдаси орасига чиқариб юборилади, атрофдагилар эса унга ўрнашиб олишлари керак бўлади. Иштирокчилар буқанинг думини тортадилар, кўзларига мурч сепадилар. Бу эса буқаларнинг янада агрессив бўлишига олиб келади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Жалликатта Буқа ўйини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!