...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ЙПХ ходимларининг формасига камера ўрнатиш бошланди


11:45, 30.05.2018 Жамият
 5 830

Видео камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, ҳайдовчилар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси body camera (танага ўрнатиладиган камера), аниқроғи, йўл-патруль хизмати ходимлари учун мўлжалланган ҳолатни қайд этиб борувчи видео камераларни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Видео камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, ҳайдовчилар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади.
 
ЙПХ ходимининг камера ёзувини тўхтата олмаслиги, қайд этилган тасвирни ўчира олмаслиги тизимда коррупциянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.
 
Замонавий ускуна синовдан ўтган тақдирда, улардан соҳада кенг фойдаланиш кўзда тутилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:body camera ЙПХ камера Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар