
Аммо шанба куни 510 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланган.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2012 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 718 таси қўпол турдаги, 36 таси эса маст ҳолда транспорт воситасини бошқаришни ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан худди шу куни жами 1012 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Улардан 510 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 502 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.