Афсуски, Саксониядан ортга қайтаётган автобус ҳалокатга учраб, ёниб кетди, қурбонлар кўпчиликни ташкил этади.
Сўнгги маълумотларга кўра, автобус Германиянинг жанубий ҳудуди Саксониядан сайёҳларни Баварияга олиб келаётганда юк машинасига урилиб, ағдарилган.
Натижада автобусда жойлашган германиялик сайёҳларнинг 18 нафари ҳалок бўлган. 11 нафар қурбоннинг жасади топилди, 7 нафарининг тақдири ҳозирча ҳеч кимга аён эмас. Жиноят полиция идораси ва экспертлар қурбонларнинг шахсига аниқлик киритмоқда.
Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт мудҳиш ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.
“Германия канцлери Ангела Меркель катта ташвиш билан воқеадан хабар топди. Афсуски, Саксониядан ортга қайтаётган автобус ҳалокатга учраб, ёниб кетган. Қурбон бўлганлар сони жуда ҳам кўпчиликни ташкил этади. Ҳалок бўлганлар оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Автобусда бўлган йўловчилар тақдири ўлим билан якун топгани бахтсиз ҳодиса туфайли рўй берган. Шунингдек, ФВВ хизмати ходимларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, дейди Зайберт.
Воқеа жойида тез ёрдам ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари бригадаси иш олиб боришмоқда. Йўлдаги машиналар қатнови вақтинчалик тўхтатиб турилибди.