...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда янги кўприк қуриш ишлари бошланди


12:07, 17.09.2016 Жамият
 8 230

Тошкент шаҳар ҳокимияти ноқулайликлар учун ҳайдовчи ва пиёдалардан узр сўради.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрида катта қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилди. Янги йўллар барпо этилди. Нурафшон кўчаси узайтирилиб, Нурафшон айланма йўли қурилди. Бундай хайрли саъй-ҳаракатлар тўхтагани йўқ.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 16 сентябридан Бунёдкор ва Муқумий кўчалари кесишувида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши бошланганини маълум қилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги  ушбу иншоотнинг бунёд этилиши жараёнида  юзага келиши мумкин бўлган йўл ҳаракатидаги чекланишлар   ҳамда тирбандликлар ҳақида огоҳлантириш орқали ҳайдовчилар ва пиёдалардан ноқулайликлар учун олдиндан узр сўради. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Кўприк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар