1981 йилда туғилган Matiz автомобили ҳайдовчиси 221-мактабнинг 6-синфида ўқийдиган қизни уриб юборган.
Биринчи йўл-транспорт ҳодисаси Қодиров кўчасида, Акушерлик ва гинекология институти қаршисида рўй берган. 1981 йилда туғилган Matiz автомобили ҳайдовчиси 221-мактабнинг 6-синфида ўқийдиган қизни уриб юборган. Қизча жиддий тан жароҳати олган.
Иккинчи ЙТҲ эса Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Nexia автомобили ҳайдовчиси (1954 йилда туғилган) 8-синфда ўқийдиган қизни машинасида уриб юборган. Қизча турли даражада тан жароҳатлари олган.