...
МЕНЮ
ONLINE TV

Синоптиклар 17 май учун ёмғир ваъда қилишмоқда


19:05, 16.05.2017 Бу қизиқ
 3 143

Баҳор фасли якунида кўп ёмғир ёғмоқда. Бу билан ҳали ёз фаслига жой бериш ниятида эмас шекилли.

Эртага 17 май куни юртимиз бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Деярли барча ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Лекин ҳаво ҳарорати асло совимайди. Марҳамат, об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +27... +32, кечаси эса +17...+22 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси  +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +30... +35, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!