...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда хорижий давлат фуқаросини тунаган ўзбеклар ушланди


20:33, 14.06.2017 Жамият
 3 633

Ҳар учаласига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жорий йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда, А.У.Ю., В.Д.П. ва С.Д.Н.лар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Юнусобод тумани ҳудудида чет эл давлат фуқаросига ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказишган.
 
Шундан сўнг, ундан 650 АҚШ доллари ва баҳоси 800.000 сўмлик “IPhone-4S” русумли уяли алоқа телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиш билан, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳар учаласига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Теглар:Тошкент босқинчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар