...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда валютафурушлар жиноят устида ушланди


10:18, 12.05.2017 Жамият
 5 261

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Флешка” савдо марказида доимий равишда ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланган 2 фуқаро томонидан АҚШ долларини “қора бозор” курсида 7700 сўмдан ҳисоблаб, 5 минг 200 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда ушланган.
 
Уларнинг ёнидан 16 минг АҚШ доллари, 10 минг 220 евро, 1100 Англия фунт стерлинги, 440 минг 800 Россия рубли ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. 
 
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Жиноий иш Валюта АҚШ доллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 607

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар