...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ошкораликни севувчи Шаҳзода Муҳаммедовадан очиқ-ойдин суратлар


09:45, 12.05.2017 Шоу-бизнес
 24 684

Рассомларга хос тарзда турли ҳолатларда суратга тушган Шаҳзода Муҳаммедовани бу сафар томошабинлар илиқ кутиб олишмади.

Дизайнер, актриса ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлар орқали доим кутилмаган сюрпризлар тақдим этишни яхши кўради. Бу совғалар мухлисларини баъзан қувонтирса, баъзида эса ғашини келтиради.
 
Навбатдаги кутилмаган туҳфа ноодатий фотоссесия бўлди. Рассомларга хос тарзда турли ҳолатларда суратга тушган Шаҳзода Муҳаммедовани бу сафар томошабинлар илиқ кутиб олишмади. Сабаби актриса расмларда “одоб доирасидан чиққан”, деган фикрлар билдирилмоқда.


 
Алоҳида қайд этиш керакки, на актрисанинг саҳифасида ва на фотосуратчи Жамшид Исахўжаевнинг аккаунтидаги суратларга кузатувчилар томонидан ҳеч қандай изоҳ қолдирилмаган. Сабаби бу ерга изоҳ ёзишнинг имкони йўқ. Шаҳзода турли салбий фикрларнинг олдини олиш мақсадида шундай қилган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ Instagram’да ўз фикрини билдира олмаган томошабин бошқа жойда ҳам жим туришига кафолат йўқ. Ахир, бежизга “Эл оғзига элак тутиб бўлмайди”, дейишмайди.
 
Кимдир “навбатдаги пиар”, деган бўлса, яна бошқалар “турмушга чиқишни хоҳлаяпти” деб киноя қилди. Ажабланарлиси, “Нега бунчалик ваҳима қиласизлар, мен ҳеч қандай ёмон нарса кўрмадим”, дея актрисани ёқлаганлар ҳам топилди.
 
Албатта, бу борада ҳар ким ўз фикрига эга. Шаҳзоданинг ўзи эса интервьюларидан бирида “Мен очиқ, самимий қизман. Дилимдаги тилимда туради. Ҳеч кимдан ҳеч нарса яширишни хоҳламайман” деган эди. Лекин ҳар қандай ошкораликда ҳам меъёр бўлиши керак эмасми? Бу каби суратлар ёшларнинг онгини бузиши ёки уларда “ана актрисаларга мумкину, бизга йўқми”, деган салбий фикр уйғотмаслигига ким кафил бўлади? Ахир, санъат вакили халққа ҳар тарафлама ўрнак бўлиши керак-ку!
 
Биз ҳам мухлислар айтганидек “ваҳима қилишдан” йироқмиз. Бироқ атлас кўйлакларда, ҳақиқий ўзбек қизларига хос тарзда, миллий руҳдаги фотоссесия кузатувчиларни қанчалик қувонтирган бўлса, калта юбкаларда, юзига турли бўёқлар чапланган, соф Европа шамоли уфуриб турган Шаҳзоданинг расмлари уларнинг таъбини шунчалик тирриқ қилди. Нима бўлганда ҳам, биз ўз урф-одатларимиз, анъаналаримиз ҳар қандай Ғарб таълимотидан устун бўлишини хоҳлаймиз. Мулоҳаза биздан, хулоса эса сиздан.









Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова фотоссесия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

боходир
20:02 09.07.2017

"ифлосниям "ифлос қилади.......


Aziz
18:08 08.07.2017

?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!