...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда уй-жойни олди-сотди қилиш осонлашади. Вилоятларда-чи?


13:06, 09.04.2018 Жамият
 7 188

Коммунал хизматлардан қарз йўқлиги ҳақида фуқароларнинг маълумот олиши босқичма босқич тўхтатилади.

“Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
 
Ушбу қарорга кўра,  кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда давлат нотариал идораси идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали:
 
2019 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) электр ва газ таъминоти;


 
2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотларни мустақил олади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги нотариуслар кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда нотариуслар қуйидаги маълумотларни фуқаролардан эмас, балки мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текшириши лозим:
 
- бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги;
 
- солиқ тўловчининг идентификация рақамини;
 
- доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни.
 
Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 июлдан бошлаб, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда талаб этиладиган ҳужжатларни (паспорт ва кадастр йиғма жилдидан ташқари) нотариуслар мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали текшириши шарт.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тошкент уй олди-сотди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар