Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 38 таси кўприклар транспортларга хизмат кўрсатяпти. Улардан 12 таси Истиқлолга қадар қурилган эди.
Шунингдек янги халқа йўлида транспорт қатновини янада енгиллаштириш, тирбандликнинг олдини олиш мақсадида уларга ҳамоҳанг тарзда Тошкент шаҳрида 3 та янги кўприк қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши, баъзи йўналишлардаги трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши билан боғлиқ матбуот анжуманида маълумот берди.
Янги кўприклардан бири Муқимий ва “Оқтепа” кўчаларини боғласа, иккинчиси бир вақтнинг ўзида Лутфий, “Самарқанд дарвоза”, Байналмилал ва Муқимий кўчаларидан қатнайдиган транспортларга хизмат кўрсатади. “Бунёдкор” шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси кесишувидаги Муқимий ва Ш.Руставели кўчалари туташган чорраҳада қуриладиган янги кўприкдан эса Нукус кўчасига элтадиган 1 километрлик йўл қурилади.
Матбуот анжуманида таъкидланишича, бу кўприкларни қуриш ишлари жорий йилда ўз ниҳоясига етказилади. Бундан ташқари Тошкентнинг Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида ҳам янги кўприк қуриш режаси борлиги маълум қилинди. Бугунги кунда мазкур кўчада соатига 5400 машина ҳаракатланиши мўлжаланган бўлиб, бугун бу кўчада соатига 12 минг автомобиль ҳаракатланади.
Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 38 таси кўприклар транспортларга хизмат кўрсатяпти. Улардан 12 таси Истиқлолга қадар қурилган эди.