Тожикистоннинг энг йирик қурилиш ширкати Тошкентда ўз савдо уйини очди.
Татанали очилиш маросимида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Имоми Содиқ Ашурбойзода ва Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Ташкил этилган Тожикистоннинг “Гаюр” савдо уйида кенг турдаги қурилиш моллари таклиф қилинади.
Маълумот ўрнида, “Гаюр” савдо компанияси нафақат Тожикистонда, балки Марказий Осиёда қурилиш моллари билан савдо қиладиган энг йирик ширкатлардан биридир.
Компания махсулотлари Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Афғонистонда ҳам сотилади.
Компания келгусида ушбу мамлакатларда ҳам ўз савдо уйини очмоқчи.