Маълумотларга қараганда, Cobalt русумидаги такси автомобили компания ҳисобидан ҳайдовчининг номига ўтказиб берилишига бир неча ой қолганди.
Гувоҳларнинг хабар беришларича, такси автомобили ҳайдовчисига зарар етмаган, бироқ машина тиклаб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Автоуловнинг двигатели ва салонига жиддий зарар етган. Ҳайдовчи ўт ўчириш мосламаси бўлмагани учун оловни ўчира олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келишган, бироқ бу вақтда олов автомобилнинг 70 фоизини қамраб олган эди.
Маълумотларга қараганда, мазкур автомобилнинг юкхонасига газ баллон ўрнатилган бўлиб, машина газда ҳаракатланган. Аланган газ баллонгача етиб борамасидан бартараф этилган.
Маълумки, кўплаб такси компаниялари ҳайдовчилар билан ижара шартномаси асосида фаолият олиб боради. Ҳайдовчилар кун давомида белгиланган маблағни топширади ва маълум муддат ўтгач, яъни автомобилнинг пули қоплангандан кейин бошқараётган машинаси ҳайдовчи номига ўтказилади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айтишича, ёниб кетган Cobalt ҳам бир неча ойдан кейин ҳайдовчининг номига ўтиши керак бўлган.
Ёнғин натижасида жароҳатланган йўқ. Оловнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида аниқ маълумот берилмаган.