...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси йўлга қўйилди


11:35, 25.08.2016 Технология
 3 006

Таксидан фойдаланиш учун nuTonomy компаниясидан махсус таклиф олиш керак.

nuTonomy компанияси Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз таксини ишга туширди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, компаниянинг автотураргоҳида ҳозирча олтита машина мавжуд. nuTonomy ходимлари уларнинг сонини  йил охиригача 12тагача етказишни режалаштирмоқда.
 
nuTonomy Сингапурдаги барча таксиларни 2018 йилгача ҳайдовчисиз бошқариладиган Renault Zoe va Mitsubishi i-MiEV электрокарлари билан алмаштирмоқчи. 
 
Ҳайдовчисиз таксиларнинг хизмати дастлаб 4.2  квадрат километр иш марказида амалга оширилади. Хизматдан фойдаланувчилар компаниядан махсус таклифнома олишлари керак. 
 
Компаниянинг бош операцион директори Даг Паркенинг сўзларига кўра, nuTonomy лойиҳаси шаҳарда жорий этилса, у ҳолда автомобиллар сони 900 мингдан 300 минггача камайиши мумкин.
 
Маълумот ўрнида, Сингапур шаҳар-давлат бўлиб, аҳолиси 5.399 миллион кишини ташкил этади. Майдони 719. 1 квадрат километрга тенг.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:nuTonomy Сингапур Ҳайдовчисиз такси Электрокар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!