...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда сохта “домла” ушланди, у ўқишга киритиш учун 6000 “кўки”да сўраган


16:55, 29.05.2018 Жамият
 4 031

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент давлат педагогика университетига киритиб қўйишни важ қилиб 6000 АҚШ доллар олган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, фуқаро Б. ўзини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро Ф.ни алдаб, ўғли Б.ни Ўзбекистон миллий университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ва 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Низомий педагогика университети жиноят Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар