...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик миллиардер фуқаролигини ўзгартирди


16:48, 29.05.2018 Жамият
 3 935

Роман Абрамович 28 май куни шахсий самолётида Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига учиб келган.

Россиялик миллиардер Роман Абрамович Исроил фуқаролигини олди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Абрамович кеча, 28 май куни шахсий самолётида Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига учиб келган.
 
Миллиардер шу ҳафтада керакли барча ҳужжатларни олган ва Исроилда банк ҳисоби очган. Унинг мамлакатдаги энг бой одам бўлиши тахмин қилинмоқда. Абрамович Неве-Цедек районидан 100 миллион шекелга сотиб олинган уйида яшайди.
 
Аввалроқ, Роман Абрамович британия визасини олишда муаммоларга дуч келгач, Исроил фуқаролигини олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Роман Абрамович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар