Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Демак, чоршанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +23...+25 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, 12-17 м/с тезликка етиши мумкин.
Фарғона водийсида ҳаво бўлиб, кечаси +8...+13, кундузи +25...+30 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 17-22 м/с тезликка етиши мумкин.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилиб, 17-22 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечаси +10...+15, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.