Фуқаронинг 5.580.000 сўмлик тилла занжирини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Сўнгра Шайхонтоҳур тумани Жар-ариқ мавзесида жойлашган “Узумзор” тўйхонасининг қаршисида нафақахўр фуқаронинг (1962 йилда туғилган) бўйнидаги нархи 5.580.000 сўмлик тилладан ишланган занжирни юлиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
14 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ва Шайхонтоҳур туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда юқоридаги Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида содир этилиб, очилмай қолган талончилик жиноятларини фош этиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.
Натижада 1989 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, О.Р.А., 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган, Олмазор туманида вақтинчалик яшовчи С.М.А., 1990 йилда туғилган А.А.А., 1991 йилда туғилган Ш.Ў.М. шахси аниқланиб, ушландилар.
Улар билан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида А.А.А. оқ рангли Spark русумли автоуловда О.Р.А. ва С.М.А. билан, шунингдек, Ш.Ў.М. оқ рангли Matiz русумли автоуловда О.Р.А. ва С.М.А. билан жорий йилнинг 11 май куни соат тахминан 21.40 ларда, Шайхонтоҳур тумани, Қўрғонча кўчасидаги “Кўкча кошонаси” тўйхонаси олдида Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаронинг бўйнидан баҳоси 4.000.000 сўмлик тилладан ишланган занжирни талончилик йўли билан тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликлари аниқланган.
Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.