Айбланувчи 1 сентябрь куни “Олой” деҳқон бозори яқинида ушланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят, яъни қасддан баданга енгил шикаст етказганлиги учун ўтган йил 29 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан қидирув эълон қилинган Асад Рустамхўжаев ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айбланувчи шу йилнинг 1 сентябрь санасида Тошкент шаҳридаги “Олой” бозорининг ёнида Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Дурдона Расулова