Айни дамда қурувчилар бинонинг ташқи қисмини бузишга улгурдилар. Қолдирилган каркасга асосланиб, замонавий гипермаркет қурилади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида бозор марказида жойлашган эски икки қаватли савдо маркази биносида иш олиб борилади. Узоқ вақт мобайнида керакли шароит бўлмагани боис бинонинг савдо майдончалари бўш турарди, фақатгина биринчи қаватнинг ўзи ишларди ва ҳар хил майда-чуйдалар сотилар эди.
Айни дамда қурувчилар бинонинг ташқи қисмини бузишга улгурдилар. Қолдирилган каркасга асосланиб, замонавий гипермаркет қурилади. Лойиҳа ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, Тошкент ҳокимияти бозор ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари борасида изоҳ бермади.
Бироқ туман маъмурияти аввалроқ бозорни, айниқса, ёмон ҳолатга келиб қолган деҳқон бозори қисмини бутунлай қайта қуришга тайёрланаётганини хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Хусусан, 2019 йилнинг охиригача бутун республика бўйича деҳқон бозорлари ҳудудида замонавий савдо шароитларига талаб берувчи 9 та уч қаватли гипермаркет, 287 та икки қаватли супермаркет, 126 та бир қаватли супермаркетлар ҳамда 79 та мини-маркетлар қурилиши мўлжалланган.