Машина 20 апрель куни тонг отишига яқин, соат тахминан 04:00 да номаълум шахс томонидан ёқиб юборилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришларича, мазкур автомобиль аёл кишига тегишли бўлган. Машина 20 апрель куни тонг отишига яқин, соат тахминан 04:00 да номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган. Воқеага гувоҳлик қилганлар бу ҳолатни видеога олишга ҳам улгуришган. Уларнинг фикрича, автомобилни қасддан ёқиб юборган шахс эркак киши бўлган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган, бироқ автомобиль таниб бўлмас даражага келиб қолган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг маълум қилишларича, шахсий автомобиллар билан боғлиқ бундай ҳолатлар сўнгги вақтларда тез-тез учраб турибди. Гаражларнинг олиб ташланиши ва ваъда қилинган очиқ автотураргоҳларнинг қуриб берилмагани, одамлар автомобилларини кўп қаватли уйлар ёнида қаровсиз қолдириб кетишга мажбур бўлаётганлари ана шундай воқеаларга сабаб бўлмоқда, дейди тармоқ фойдаланувчиларидан бири.