...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик депутат маст ҳолда автомобилни бошқарган ҳайдовчиларни кўчада калтаклаш кераклигини айтди


13:30, 21.04.2016 Олам
 2 633

Сенатор: Баъзилар оқибатини била туриб транспорт воситасини маст ҳолда бошқарадилар ва кимнингдир ўлимига сабаб бўладилар.

Қозоғистон парламентининг юқори палатаси депутати Бектаc Бекназаров маст ҳолда автомобилни бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтиришни таклиф қилди. Унинг таклифига кўра, олдин маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган шахслар яна шундай қоидабузарликка йўл қўйсалар, жамоат жойида қамчи билан калтакланиши керак. 
 
“Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлган бундай шахсларга қонун бўйича асосий жазодан ташқари жамоат жойида калтаклаш чораларини кўриш керак. Бу қилинган қоидабузарлик учун жазонинг муқаррарлигини билдиради”, дейди Бекназаров.
 
Унинг фикрига кўра, автомобилни маст ва ҳушёр ҳолда бошқариб қоидани бузган ҳайдовчилар учун жавобгарлик даражаси ўртасида қонунчиликдаги тафовутни ўзгартириш керак. “Аввалига,  оқибатини билиб туриб алкоголь маҳсулотларини ичган ёки гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариб,  бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлади”, дейди сенатор.
 
Бекназаров автомобилни маст ҳолда бошқарган шахслар ЙТҲларга  ва кимнингдир ўлимига сабаб бўлса,  уларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришни таклиф қилди
 
Унинг айтишича,  Сингапур,  Хитой,  Япония ва бошқа давлатларда ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани ҳақида биргина маълумот жиноий жавобгарликка тортишга етарли асос бўла олади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!