...
МЕНЮ
ONLINE TV

Volkswagen бир хатони деб миллиардларга “аъзо” бўлди


12:41, 21.04.2016 Олам
 3 630

Volkswagen автоконцерни “дизел можароси” туфайли 4 миллиарда АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди.

Германиянинг йирик автомобиль концерни Volkswagen “дизель можароси” юзасидан АҚШда шу турдаги автомобиль эгаларига компенсация тўлашга рози бўлди,  дея “Welt” нашри ёзмоқда
 
Хабарда айтилишича,  нотўғри кўрсатгич дастури ўрнатилган автомобиль эгаларига 5 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўланади. Бундан ташқари, Volkswagen транспорт воситаларининг таъмирланиши учун ҳам пул тўлайди.
 
Мазкур қарор автомобиль компанияси ва АҚШ ўртасидаги келишувнинг бир пункти ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Volkswagen компанияси “дизель можароси” туфайли кўрган зарари 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
 
Volkswagen билан боғлиқ “дизель можароси” 2015 йилнинг сентябрь ойида бошланди. АҚШнинг Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги компанияни дизелда ҳаракатланадиган автомобилларни экологияга зарарини камайтириб кўрсатувчи ускуналар билан жиҳозлаганликда айблаб чиққан эди.
 
Маълумот ўрнида, Volkswagen компанияси 1937 йилда ташкил топган бўлиб, бош қароргоҳи Вольфсбург шаҳрида жойлашган. Компания йилига 9 миллон дона автомобиль ишлаб чиқаради. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Volkswagen АҚШ Дизель можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!