...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди


14:26, 10.04.2017 Жамият
 9 748

Ҳукуматнинг 5 апрелдаги қарорига биноан мазкур рўйхатга яна бир ташкилот номи қўшилди.

Маълумки, ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган эди.
 
Ушбу рўйхатга Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари сингари 59 ташкилот ва компаниялар киритилганди.
 
Ҳукуматнинг 5 апрелдаги қарорига биноан мазкур рўйхатга яна бир ташкилот номи қўшилди, деб хабар берди Norma.uz. Энди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиши мумкин.

Теглар:Прописка Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар