Жорий йилнинг учинчи чорагида навбатдаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади.
Унда ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Наталя Миколска қабул қилган.
Томонлар жорий йилнинг учинчи чорагида навбатдаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссияси йиғилишини, шунингдек, Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги бизнес-форумларни ўтказишга келишиб олган.