Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо айланмасининг ҳажми 1,2 миллард АҚШ долларни ташкил этди.
Келишувлар доирасида эришилган шартномаларга асосан 30 сентябрь куни Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ташкил этилди.
ЎзА берган хабарда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Истанбул савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, инвестиция, савдо-саноат, туризм, қурилиш, энергетика, электротехника қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё, тоғ-кон ва енгил саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва ширкатлари раҳбарлари иштирок этди.
Бизнес-форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Туркиянинг ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Башар иштирок этиб, давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар самарасида Ўзбекистон билан Туркия ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаган.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда Туркия сармояси иштирокида 440 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. 2016 йил ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил қилган. Шундан қарийб 710 миллион доллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти улушига тўғри келади.