...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда оиласини ИШИДга қўшилишга ундаган аёл аниқланди


17:12, 10.05.2017 Жамият
 9 277

Сурияда террорчилик фаолиятини юритиш бўйича таҳсил олган ва ИШИД гуруҳига қўшилган.

МХХ ходимлари ҳамда Шайхонтохур тумани ИИБ томонидан биргаликда олиб борилган оператив чора-тадбирлар натижасида ИШИД жиноий гуруҳига киришга ундаётган аёл қўлга олинди.
 
Тергов жараёнида Ўзбекистон фуқароси бўлган 1968 йилда туғилган аёл қидирувда экани аниқланди. Аёл бундан бир неча ой илгари Сурия Республикасига жўнаб кетган бўлиб, у ерда террорчилик фаолиятини юритиш бўйича таҳсил олган ва ИШИД гуруҳига қўшилган.
 
Маълум бўлишича, Telegram мессенжери ёрдамида аёл қурол ҳамда террорчи кийимидаги турли суратлар ва видео материалларни жўнатиш орқали бутун оиласини ИШИД гуруҳига киришга ундаган. Бундан ташқари, жиноятчи аёл ўғли ва турмуш ўртоғига террорчилик фаолиятини олиб боришни ўргатган.
 
Ушбу воқеа бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155/2-1-моддаси бўйича (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таълим олиш ва ҳаракат қилиш) жиноий иш қўзғатилди. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:ИШИД МХХ Сурия Жиноятчи аёл Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар