...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда очиқ қолдирилган машинада ўғирлик содир этилди


10:53, 31.05.2017 Жамият
 2 625

Евгений Кожин Nexia русумидаги автомобиль эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, ўғирликка қўл урган.

29 май, душанба куни тахминан соат 20:55да, вояга етмаган фуқаро Евгений Кожин Денисович Сергели тумани ҳудудида фуқаро Ҳусен Асқаровга тегишли бўлган Nexia русумидаги автомобиль эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, машинадан ҳужжатлар ва 70.000 сўмлик шахсий мулкини ўзлаштирган.
 
Мазкур ҳолат бўйича Сергели туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик ҳамда муҳим шахсий ҳужжатларни эгаллаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Кожиннинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Теглар:Nexia ИИБ Сергели Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар