...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда навбатдаги зилзила кузатилди


08:40, 14.01.2016 Жамият
 4 019

Навбатдаги ер силкиниши Тошкент шаҳрида 3 балл деб қайд этилди.

14 январь куни Тошкент вақти билан соат 8:24 да Тошкентда навбатдаги зилзила қайд этилди. А.Г. Мавлонов номидаги сейсмология институти мутахассисларининг қайд этишларича, зилзиланинг сейсмик маркази Тошкент шаҳридан 15 км узоқликда шимолий-шарқий йўналишда жойлашган. Навбатдаги ер силкиниши Тошкент шаҳрида 3 балл деб қайд этилди. Зилзила сейсмик марказида эса 3,5 магнитуда деб баҳоланяпти. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ер силкиниши январь ойида Ўзбекистонда юз берган зилзилаларнинг олтинчиси ҳисобланади. 13 январь куни Афғонистоннинг Ҳиндиқуш тоғлари ҳудуди рўй берган зилзила Ўзбекистонга ҳам сезилиб, Тошкентда 2 балл Фарғонада эса 3 баллик зилзила қайд этилган эди. 
 

Теглар:Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар