...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда муқаддам судланган фуқаро ўз қўшнисини пичоқлаб қўйди


15:03, 04.07.2017 Жамият
 3 518

Андрей қўшниси Маҳмудга пичоқ билан ҳужум қилган.

Жорий йилнинг 27 июнь, сешанба куни тахминан соат 23:30 да, муқаддам судланган Субхангулов Андрей Дамирович Учтепа туманида қўшниси Бурхонов Маҳмуд билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
 
Келиб чиққан безорилик оқибатида Андрей қўшниси Маҳмудга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент пичоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар