...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: Lacetti таниб бўлмас кўриниш олди


11:49, 26.07.2017 Жамият
 7 075

Гувоҳларнинг айтишича, транспорт воситаси ичида бўлган 2 йигит воқеа жойида жон берган.

Кеча, 25 июль куни соат тахминан 16:30 да Тошкент шаҳрида мудҳиш автоҳалокат рўй берди. Бу ҳақда Facebook’даги гуруҳларда хабар берилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Lacetti русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланган. Машина ичида икки йигит бўлган. Автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Гувоҳларнинг айтишича, транспорт воситаси ичида бўлган 2 йигит воқеа жойида жон берган. Автомобиль эса таниб бўлмас даражада даҳшатли кўринишга кирган.
 
Бу маълумот остига қолдирилган изоҳларнинг бир нечаси эътиборимизни тортди:
 
“Машина тахминан соатига 120 км тезликда ҳаракатланаётган эди. Автомобиль чуқурчага тушиб кетиб, натижада дарахтга бориб урилди. Бу йўлнинг чап тарафи кенгайтирилган, ўнг тарафи эса ҳали таъмирланмаган. Ана шу катта муаммо. Ҳар куни шу йўлдан юраман. Бугун эса мана шу фожиани гувоҳи бўлдим”.
 
“Соат 18:00 да бу йўлдан ўтганимда, машинанинг ойна қолдиқларига ва қонга беланган дарахтга кўзим тушган эди. Лекин машинанинг ўзи йўқ эди. Тушундимки, бу ерда автоҳалокат рўй берган. Ҳозир машинанинг суратини кўриб, даҳшатга тушдим. Менимча, ҳайдовчи аниқ ширакайф бўлган”.
 
Автомобилнинг соатига 120 км тезликда ҳаракатланганидан хабар топган фойдаланувчилар ҳайдовчини ҳам айблашди. Бундай катта тезликда ҳаракатланиш нафақат ҳайдовчи учун, балки йўловчилар учун ҳам хавфли эканлиги қайд этилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар