Тадбирда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи етмишга яқин ёшлар иштирок этмоқда.
Тадбир бўйича маълумотлар олиш мақсадида Республика ёшлар маркази Тошкент шаҳар бўлинмаси директори Умиров Ориф Омонтурдиевич билан телефон орқали мулоқот қилдик.
Мулоқот мобайнида, тўқувчилик ҳунари бўйича илк бор мастер-класс тадбири ўтказилаётганлиги, тадбирда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи етмишга яқин ёшлар иштирок этаётганлиги ҳамда ушбу соҳа бўйича етук мутахассислар таклиф этилганлиги маълум бўлди.
Ёшларга миллий ҳунармандчилик сирларини ўргатиш ва қўл меҳнати маҳсулотларини қадрлашни тушунтириш зарур дейди марказ директори.
Тадбир тўқувчилик тўгараги раҳбари Очилова Дилфуза ва Чилонзор тумани ёшлар маркази координатори Эргашев Алишерларнинг ташаббуси билан Республика ёшлар маркази томонидан ташкиллаштирилган.
Маълумот ўрнида, кеча, 3 август куни Республика ёшлар маркази Тошкент шаҳар бўлинмаси Тошкент шаҳар Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида жойлашган Тошкент шаҳар ёшлар маркази биносига кўчиб ўтган эди.