Президент Бухоро ёшлари учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган.
Масканда инглиз ва рус тиллари, шахмат-шашка, стол тенниси, ёш актёрлар, қизларни оилага тайёрлаш, ёшлар туризми, мактабгача таълим, инклюзив таълим, тасвирий санъат, тикувчилик каби 20 дан зиёд тўгарак, руҳшунос-маслаҳат маркази фаолият кўрсатади.
800 ўринли мажлислар зали, конференция ва кино заллари мавжуд бўлиб, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.
Президент марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент Бухорога амалий ташриф билан боргани ва жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар билан танишаётгани ҳақида хабар берган эдик.