Жорий йил бошидан бери АҚШ Хитойдан импорт қилинаётган маҳсулотларга қўшимча божлар жорий қиляпти.
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга икки давлат ўртасидаги можародан ривожланиб бораётган, кўпроқ хомашё етказиб беришга мослашган мамлакатлар, хусусан, Марказий Осиё, Жанубий-Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари ва КХДР, Мўғулистонга фойда келтиради.
Марказий Осиё мамлакатларида Хитой АҚШдан импорт қиладиган маҳсулотлар мавжуд, хусусан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари. Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари эса гуруч, бамбук, каучук етказиб беришга ихтисослашган. Савдо урушида ушбу давлатлар катта фойда олиши мумкин.
Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” мегалойиҳаси сабаб Марказий Осиё ва Хитой ўртасида транспорт алоқаси яхшиланган. Бу маҳсулот етказиб беришда қулайлик яратади.
Жорий йил бошидан бери АҚШ Хитойдан импорт қилинаётган маҳсулотларга қўшимча божлар жорий қиляпти. 34 миллард долларга тенг божлар июль ойида кучга кирди. Хитой бунга дарҳол жавоб қайтарди.
Бу орада Марказий Осиё мамлакатларидан Хитойга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш кўпайди. Хусусан, Ўзбекистон Хитойга гилос етказиб беришни йўлга қўйди ва экспорт 2019 йилда 20 минг тоннага етказишни режалаштирган. Қозоғистон “Осмон ости” мамлакатига буғдой экспортини 50 фоизга оширди.
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташқари газ ҳам экспорт қилади. Хитойга Марказий Осиё мамлакатлари гази ягона газ қувури орқали етказилади ва бу Хитойнинг газ импортида 15 фоизга тенг бўлади. Хитой АҚШдан ҳам газ импорт қилади. Можаро сабаб эндиликда яқин атрофидаги мамлакатлардан газ сотиб олишни кўпайтириши мантиқан тўғри бўлади.
Албатта ҳозирдан Марказий Осиё ва Хитой ўртасида савдо ҳажми бирдан ўсиб кетади дейиш қийин. Аммо Хитойлик харидорлар АҚШ билан божлар масаласида келишмовчиликлар келиб чиққанда альтернатив борлигидан мамнун.
Ўзбекистон ўтган йили янги инфраструктура лойиҳалари доирасида Хитой билан 20 миллиард долларга тенг келишувларни имзолаганди.
Расмий Пекин расмий Вашингтонга қарши божларга алоқаси бўлмаган чораларни қўллай бошлади. Хусусан, божхоналарда америка товарларини тозалаш ишлари узоқроқ вақтни ола бошлади. Вақтнинг ўтиши маҳсулот сифатига, сифат ўз навбатида нархга таъсир қилади.
Шу сабаб, хитойлик савдогарлар америка маҳсулотларига альтернатв қидира бошладилар. Баъзилар, муқобилни узоқдан қидирмадилар. Масалан, мева импорти билан шуғулланувчи South China Morning Post компанияси АҚШ меваларидан воз кечди. Унинг ўрнига Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳсулотларини сотиб ола бошлади, чунки, уни божхона текширувларидлан ўтказиш осон. Шунингдек, “Бир макон, бир йўл” мегалойиҳаси сабаб эндиликда ташиш учун ҳам қулай бўлган.